Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Навоий вилоятида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди
441
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 12-13 март кунлари Навоий вилоятига ташрифлари доирасида вилоятда 2019-2020 йилларда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш бўйича шакллантирилган лойиҳаларни (умумий қиймати 10,4 трлн. сўмга тенг жами 502 та) ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Навоий вилоятида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди

Хусусан, жорий йил 28-31 май кунлари Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари иштирокида Навоий вилоятининг бир қатор шаҳар ва туманларида лойиҳаларни амалга оширишга тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш, шунингдек, туманларда экспортни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар юзасидан маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилди.

Қайд этиш керакки, ўтказилган учрашувлар давомида маҳаллий ва хорижий тадбиркорларни қийнаб келаётган республика ҳамда вилоят миқёсидаги ўз ечимини кутаётган кўплаб муаммолар аниқланди.

Мазкур муаммоларни ҳал қилиш мақсадида, жорий йилнинг 14 июнь куни Навоий шаҳридаги Ёшлар марказининг катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Азимов ва Навоий вилояти хокими Қ.Турсунов раҳбарлигида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари вакиллари иштирок этишди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев бошчилигида жорий йил 7 июнь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган топшириқлар ижросини сўзсиз таъминлашга қаратилган ишлар муҳокама қилинди.

Навоий вилоятида 2019-2020 йилларда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳаларда юзага келаётган муаммоларни мутасадди вазирликлар, идоралар, бирлашмалар ва тижорат банклари билан биргаликда жойларга чиққан ҳолда ўрганиш ҳамда ҳозирда республикамизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Шунингдек, жорий йил 15 май куни Навоий вилояти ҳудудини эркин иқтисодий зонага айлантириш юзасидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони мазмун-моҳияти маҳаллий ва хорижий тадбиркорларга тўлиқ тушунтирилди.

14.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг