Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг вазифамиз
350
Бугунги кунда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар ҳеч кимга сир эмас. Қолаверса, бу борада Президентимизнинг 2019 йил 27 май куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ушбу йўналишдаги муҳим ҳуқуқий асос бўлди.
Коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг вазифамиз

Мазкур Фармон билан барча вазирлик ва идоралар раҳбарларига - коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга имкон яратаётган сабаблар ва шарт-шароитларни таг-томири билан йўқотиш – биринчи  даражадаги муҳим вазифа этиб белгиланди. Шунингдек, Фармонга мувофиқ 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури хам тасдиқланди.

Айтиш керак, ушбу дастурда белгиланган вазифаларни сўзсиз бажарилишини таъминлашда Давлат божхона қўмитаси тизимида зудлик билан аниқ вазифа ва тадбирлар хам белгилаб олинди.

Фармоннинг мазмун-моҳияти ҳамда талабларини Фарғона вилояти божхона бошқармаси шахсий таркибига чуқур сингдириш ва унинг ижросини тўлиқ бажариш мақсадида, бошқарма ўқув семинари ташкил этилди.

Вилоят прокуратураси, суд ва адлия идоралари вакиллари иштирокида бўлиб ўтган семинарда Фармоннинг мазмуни ва унда кўзда тутилган устувор вазифалар шахсий таркибга тўлиқ тушунтирилди. Бундан ташқари, ходимлар ўртасида коррупция ва тамагирликка қарши курашиш, хизмат интизоми ва қонунчиликни янада мустаҳкамлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Маълумот тарзида айтиш керак, божхона органлари ва кенг жамоатчилик ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳакамлаш ҳамда тизимда мавжуд муаммоларни тезда бартараф этиш мақсадида, Давлат божхона қўмитасида қисқа 1108 рақамли “Ишонч телефонлари” фаолият кўрсатиб келмоқда.

14.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг