Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Очиқ мулоқотда экспорт фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича яратилган қулайликлар кенг тарғиб қилинди
306
Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар хусусан, ташқи иқтисодий фаолиятни янада либераллаштириш, экспортбоп маҳсулотларни кўпайтиришни рағбатлантириш, божхона расмийлаштируви жараёнини соддалаштириш, божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш, божхона назоратининг замонавий шакл ва усулларини жорий этиш борасида божхона органларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида батафсил маълумотлар бериш мақсадида Хоразм вилояти божхона бошқармаси таркибий тузилмалари бошлиқлари иштирокида Хоразм вилояти телерадиокомпаниясида тўғридан тўғри очиқ мулоқот ўтказилди.
Очиқ мулоқотда экспорт фаолиятини ҳар томонлама  қўллаб-қувватлаш бўйича яратилган қулайликлар кенг тарғиб қилинди

Мулоқот давомида Президентимиз томонидан мамлакатимизда экспорт фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бу борада барча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш бўйича сўнгги 2,5 йил давомида бир қатор муҳим фармон ва қарорлар қабул қилиниб, барча имкониятлар тадбиркорлик субъектларини қўллаб қувватлашга қаратилганлиги бўйича маълумот берилди. 

Бу яратилган қулайликлар, хусусан, экспортдан тушган валюта тушумларини давлатга мажбурий сотиш талабининг бекор қилинганлиги экспортёрларнинг ўз даромадларини мустақил тасарруф этишига катта йўл очганлиги, деярли барча товарларни, шу жумладан мева-сабзавотларни олдиндан тўлов, аккредитив, банк кафолати ёки суғурта полисисиз, шунингдек экспорт контрактини тузмасдан, инвойслар асосида экспорт қилишга рухсат берилганлиги маҳаллий маҳсулотларимизни янада қисқа муддатларда ташқи бозорларга етиб боришига кенг имкониятлар эшигини очганлиги таъкидлаб ўтилди.

Божхона соҳасида тадбиркорларга яратилган қулайликлар ва енгилликлар ҳақида сўз кетар экан аввало Президентимизнинг 2018 йил 17 октябрдаги “Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан эндиликда экспорт қилинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари божхона кўригидан ўтказилмаётганлиги;

Шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинишига кўмаклашиш ҳамда божхона расмийлаштируви вақти ва молия харажатларини қисқартиришни Россия Федерацияси, Беларусь, Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон Республикалари божхона хизматлари билан “Соддалаштирилган божхона йўлаги” ташкил қилиш тўғрисида битимлар имзоланганлиги айтиб ўтилди. Бу эса мамлакатимиздан экспорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун соддалаштирилган божхона таомиллари амал қилинишини кўзда тутади.

Товар ва транспорт воситалари учун ҳам божхона назоратида махсус йўлаклар жорий этилиб, 2018 йил 1 декабрдан бошлаб “сариқ” ва “қизил” йўлаклар ишга туширилган бўлса, 2019 йил 1 мартидан бошлаб “яшил” ва “кўк” йўлаклар жорий этилди. Ушбу тизим товарлар божхона чегараси орқали олиб ўтилаётганда божхона операцияларининг ўтказилишини тезлаштиради. Шу билан бир қаторда божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишларини аниқлаш, прогноз қилиш ва уларнинг олдини олишда муҳим рол ўйнайди.

Давлат божхона қўмитаси томонидан бугунги кунда тадбиркорлар учун экспорт-импорт операцияларида талаб этиладиган ҳужжатлар, божхона назорати ва расмийлаштируви учун сарфланадиган вақт ҳамда тадбиркорлар маблағларини тежаш мақсадида  божхона органлари билан боғлиқ жараёнлар тўлиқ электрон шаклга ўтказилганлиги, бунинг учун юклар божхона чегарасига кириб келишидан токи божхона расмийлаштируви тугаллангангунга қадар жараённи ўз ичига қамраб олган 51 та автоматлаштирилган ахборот тизимлари ва 15 та электрон интерактив хизматлар амалиётга жорий этилганлигига тўхталиб ўтилди.

Афсуски, давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликни суистеъмол қилаётган айрим “тадбиркор”лар берилаётган имкониятлардан ғараз мақсадда фойдаланиб, автотранспорт воситасига ҳужжатларда кўрсатилмаган бутунлай бошқа мева-сабзавот маҳсулотларини ортиб, ноқонуний даромад орттиришга уриниши ва уларнинг қинғир қилмишлари эса божхона органлари томонидан ўз вақтида фош этилаётганлиги Бухоро ва Тошкент вилояти божхона бошқармаларида аниқланган ҳолатлар мисолида айтиб ўтилди.

Республикамизда экспортёрлар учун яратилган мазкур имкониятларга қўшимча равишда, бугунги кунда ДБҚ томонидан барча ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида соат 18:00 дан сўнг экспорт товарларининг божхона расмийлаштирувини амалга ошириш бўйича навбатчи ходимлар ташкиллаштирилганлиги, экспорт товарларнинг божхона назорати ҳамда расмийлаштируви кечаю-кундуз амалга оширилиши таъкидланди. Шунингдек, тадбиркорлар ва фуқароларнинг мурожаатлари, таклифлари ва муаммоларини зудлик билан кўриб чиқилишини таъминлаш мақсадида, ДБҚнинг 11-08 қисқа рақамли ва бошқарманинг (362) 224-59-20 рақамли “Ишонч телефони” телетомашабинлар эътиборига етказилди.

Шунингдек, фуқаролардан студияга келиб тушган саволларга таркибий тузилмалар масъул ходимлари томонидан Божхона кодекси ҳамда божхона қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда тўлиқ жавоблар берилди.

Очиқ мулоқот якунида бу каби мулоқотлар давомий бўлишини, жисмоний ва юридик шахсларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдиришлари учун бошқарма эшиклари ҳар доим очиқлигини, ҳар қандай мурожаат ўз вақтида ва юқори савияда кўриб чиқилишини таъкидлаб ўтилди.

14.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг