Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Офицерлар хизматга шай!
310
Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида ушбу олий ўқув юртини тугаллаётган битирувчиларга диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.
Офицерлар хизматга шай!

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти, Ўзбекистон божхона хизмати фахрийлари Уюшмаси аъзолари, шоир ва ёзувчилар, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда битирувчиларнинг ота-оналари, яқинлари иштирок этишди.

Тантанали тадбир давлатимиз мадҳияси садолари остида бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3995 сон қарори божхона органлари ходимларининг билим ва кўникмаларини, шунингдек, вазифа ва функцияларни самарали ва оқилона амалга ошириш учун зарур бўлган юксак касбий маҳоратини ривожлантириш ва такомиллаштиришни таъминловчи божхона органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг ягона тизимини ташкил этишга хизмат қилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, Муҳтарам Президентимизнинг юқорида таъкидланган қароридан сўнг  ушбу олийгоҳ моҳиятан бутунлай янгиланди ва божхона органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ихтисослаштирилган олий таълим ҳамда илмий-методик муассаса сифатида белгиланди.

Тадбирда сўзга чиққан Давлат божхона қўмитаси Раиси, божхона хизмати генерал-майори М.Азимов битирувчиларга табрик йўллар экан, офицерлик унвонини қабул қилаётган ёш кадрларни мамлакатимизнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда ўз қасамёдига ва бурчига ҳамиша садоқатда бўлишларини тилади.

Ўқишни имтиёли тамомлаган ва юқори натижаларга эришган бир гуруҳ курсантлар ва уларнинг мураббийларига Давлат божхона қўмитасининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари топширилди.

Шундан сўнг жорий йилда институтни тугаллаган 121 нафар битирувчиларга дипломлар ва божхона лейтенанти махсус унвонлари тантанали равишда топширилди.

Эндиликда улар Давлат божхона қўмитаси тақсимоти асосида республикамиз бўйлаб турли ҳудудий божхона бошқармалари  ва божхона постларида хизмат олиб боришади.

Институтда божхона иши соҳасидаги халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда курсантларида таҳлилий фикрлаш, янги билимларни мустақил равишда эгаллаш ва уларни амалиётда қўллаш кўникмасини ривожлантиришга йўналтирилган янгича ўқитиш тизимини шакллантирилди.

Айни вақтда бу ерда икки босқичли “Божхона иши” ва “Юриспруденция (иқтисодий хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш)” мутахассисликлари бакалаврларни ҳамда “Божхона иши (фаолият турлари бўйича)” ва “Солиқ ва божхона ҳуқуқи” мутахассисликлари бўйича магистрларни тайёрлаш амалга оширилади.

Эндиликда юриспруденция мутахассислигини тамомлаган институт битирувчиларининг касбий фаолият соҳалари кенгайиб, нафақат божхона органларида, балки бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида ҳам хизматни ўташ имкониятига эга бўлишди.

Институтда мутахассислар тайёрлаш бўйича малака талаблари, ўқув режалари ва дастурларини амалиётга йўналтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Битирувчиларда етарли амалий кўникмаларни шакллантириш мақсадида 2018-2019 ўқув йилидан номутахассислик фанларнинг ҳажмини камайтириш ва мутахассислик фанлари ҳажмини ошириш ҳисобидан уч йиллик назарий курс ҳамда ҳудудий божхона бошқармаларида бир йиллик стажировка ўташдан иборат ўқитиш тизими йўлга қўйилди.

Тадбирда сўз олган депутатлар, божхона фахрийлари, битирувчилар ва уларнинг ота-оналари ёш офицерларни қизғин муборакбод этиб, республикамизда барча соҳаларда бўлгани каби, божхона соҳасида ҳам олиб борилаётган изчил ислоҳотларни рўёбга чиқаришда ҳамиша камарбаста бўлишга чорлашди.

Тантанали тадбир таниқли санъаткорлар иштирокидаги концерт дастурига уланиб кетди.

16.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг