Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Йўл қоидаси – умр фойдаси
154
Бугунги кунда йўлларда автотранспорт воситаларининг қатнови тобора ошиб бораётганлиги сабабли йўл ҳаракати қоидалари бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар афсуски тез-тез учраб турибди. Фуқаролар ўртасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, ноҳуш ҳодисаларнинг олдини олишда профилактик чора-тадбирлар муҳим аҳамиятга эга.
Йўл қоидаси – умр фойдаси

Жиззах вилояти божхона бошқармасида ўтказилган учрашувда ҳам мазкур йўналишда қонун ҳужжатларига киритилган охирги ўзгартиришлар, қоидабузарликлар учун жавобгарлик ҳамда бу борада амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ходимларга батафсил маълумотлар берилди.

Тадбирда Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ЙҲХБ мутахассислари иштирок этиб, ҳозирги кунда автоулов тезлигини ошириш, спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда автотранспорт воситаларини бошқариш натижасида содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисалари ва уларнинг олдини олиш ҳақида аниқ ҳаётий мисоллар билан маълумотлар беришди. Бундан ташқари йўл ҳаракати қоидалари билан боғлиқ янги қабул қилинган ҳамда охирги ўзгартириш киритилган қарорларнинг мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди.

Шунингдек, учрашувда йўл транспорт қоидаларига қатъий риоя қилиш, автотранспорт воситаларини тўлиқ жиҳозланган ҳолда бошқариш, барча ҳужжатларнинг мавжудлиги, трнаспорт воситасининг соз ҳолда бўлиши лозимлиги акс эттирилган видеоролик йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.

Учрашув сўнгида Жиззах вилоят божхона бошқармаси Ўз хавфсизлик гуруҳи ходими Б.Анварханов сўзга чиқиб, юқоридаги фикр ва мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда ходимларга йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ риоя этиш, юқори тезликда ҳаракатланмаслик, автотранспорт воситаларини ўз вақтида доимий техник кўрикдан ўтказиб туриш лозимлиги юзасидан барча ходимларни огоҳликка чақирди.

18.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг