Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Одам савдоси - давр муаммоси
993
“30 июль – Халқаро одам савдосига қарши курашиш куни” муносабати билан Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида Сергели тумани Прокуратураси ҳамда Сергели тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси билан ҳамкорликда “Одам савдоси жинояти ва унинг аянчли оқибатлари” мавзусида семинар ўтказилди.

Мазкур семинарда Сергели тумани Прокуратураси ходимлари Т.Хайдаров, Х.Махмудов ва Тошкент шаҳар Сергели тумани ички  ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходими Д.Иминовлар иштирок этишди.

Тадбирда таъкидланганидек, бугунги кунга келиб xалқаро тeрроризм, наркотраффик ва одам савдоси сингари трансмиллий жиноятларнинг инсон хавфсизлигига хуруж қилаётгани боис, улардан жабр чекаётганлар, афсуски, кўпчиликни ташкил этмоқда. Ҳудуд ва чeгара билмайдиган бу жиноятларнинг ҳар бири жамият тараққиёти ва давлатлар ривожига жиддий xавф туғдирмоқда. Улар орасида айниқса, одам савдосидек оғир жиноят инсон ҳаёти, эркинлиги ва ҳуқуқларини поймол қилиб, унинг эрки, тақдири ва келажагини оёқ ости қилиши билан нақадар жирканч кўринишга эга эканлигини алоҳида таъкидлаш лозим.

Инсон тирик мавжудотлар орасида ақл-идрок берилган онгли мавжудот бўлиб, у ўтган замонларда ҳам озод ва эркин яшашга ҳаракат қилган. Уни эркидан маҳрум қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлиги дунё ҳамжамияти томонидан тасдиқланган қонунларда ҳам белгилаб қўйилган. Бироқ, бугунги кунда дунё бўйлаб одам савдосидек ўта хавфли иллатнинг кенг тарқалиши инсон шахси, шаъни, қадр-қиммати, шахсий ҳуқуқ ва эркинликларига жиддий таҳдид туғдирмоқда.

Бу билан боғлиқ жиноятлар жаҳон жамоатчилигини жиддий ташвиш ва хавотирга солаётгани айни ҳақиқат. Кейинги йилларда одам савдоси туфайли юзага келаётган глобал хавф қанчалик ортиб бораётган бўлса, бу жиноятга қарши курашишга қаратилган чора-тадбирлар кўлами ҳам шунчалик кенгаймоқда.

 Семинарда Миллий кинологи маркази шахсий таркиби ҳамда курсантлар ҳам қатнашдилар. Семинар қатнашчилари эътиборига “Одам савдоси давр муаммоси”  номли видеоролик намойиш этилди ҳамда семинар қизғин савол жавоблар остида ўтди.  

 

27.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг