Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қонунчиликдаги божхонага доир янгиликлар билан танишинг!
327
Божхона соҳасига доир қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар ва ўзгаришлар билан танишинг.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Бухоро вилоятида замонавий агрокластер ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 июндаги 500-сон қарори билан масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Бухоро Агрокластер» замонавий агрокластери ташкил этилди.

Агрокластер ва унинг таркибига кирадиган ташкилотлар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва ўзининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган ускуналар, махсус транспорт воситалари ва техника, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материаллар, қурилиш материаллари, иссиқхона комплекслари, ҳайвонлар, уруғликлар ва ўсимликлар, ветеринария препаратлари, шунингдек, минерал ўғитлар ва ёқилғи-мойлаш материалларини олиб киришда 2022 йил 1 июлгача бўлган муддатга божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилди.

***

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги “Ўзбекистон Республикасида кинотуризмни жадал ривожлантириш ва мамлакат кино жозибадорлигини кенг тарғиб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 499-сон қарорига биноан:

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига хорижий кинокомпанияларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фильмларни кино ва видеотасвирга олиш ишлари учун вақтинча олиб кириладиган кинотехника ускуналари, реквизитлар ва жиҳозларни белгиланган тартибда тезкорлик билан божхона расмийлаштирувидан ўтказишда амалий ёрдам кўрсатиш юклатилди.

***

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июндаги “Жиззах вилоятининг Фориш туманида цемент заводи қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”  501-сон қарори билан 2019-2021 йиллар давомида умумий қиймати 400 млн. АҚШ долларини ташкил қилувчи цемент заводи бунёд этилади.

Объектни қуриш давомида (2022 йил 1 январга қадар) белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича «UTD Cement» МЧЖ ва унинг пудратчи ташкилотлари томонидан олиб келинадиган, шунингдек “вақтинча олиб кириш” божхона режимига жойлаштириладиган ускуналар, хом ашё ва материаллар, машина ва механизмлар, махсус транспорт воситалари, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар, дастурий таъминот, техник-лойиҳа ҳужжатлари божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилди.

***

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 июндаги “Сирдарё вилоятида агросаноат кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 511-сон қарорига биноан Сирдарё вилоятида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳисобига таркибида целлюлоза мавжуд бўлган экинлар ва алмашлаб экишда қатнашадиган бошқа турдаги экинларни ўрнатилган тартибда етиштириш ва қайта ишлашни тўлиқ циклини яратишни назарда тутувчи агросаноат кластери - «RS Success Agro» МЧЖ ташкил этилди.

Ушбу агрокластер томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва олиб келинадиган уруғлар, ускуналар, махсус транспорт воситалари ва техника, бутловчи қисмлар, хомашё ва материаллар, шу жумладан қурилиш материаллари, иссиқхона комплекслари 2022 йил 1 январгача божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод қилинди.

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланинг.

22.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг