Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши кураш давр талаби
147
Мамлакатимизда барча соҳа вакиллари томонидан коррупция балосига қарши курашиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Коррупцияга қарши кураш давр талаби

Айниқса, бу борада Президентимизнинг 2019 йил 27 май куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармони дастури-амал бўлиб хизмат қилмоқда.

Мазкур фармонга мувофиқ 2019-2020-йилларда коррупцияга қарши кураш давлат дастури тасдиқланган бўлиб, унинг асосий вазифаси коррупцияга доир ҳуқуқбузарликларга замин яратаётган сабаблар ва шарт-шароитларга қарши кескин чоралар кўрган ҳолда курашишдан иборатдир.

Ушбу фармон мазмун-моҳияти, шунингдек, коррупциянинг салбий оқибатларини тадбиркорлар ва шахсий таркиб диққатига етказиш мақсадида куни кеча, Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида “Коррупцияга қарши кураш давр талаби”  мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда, бошқарма бошлиғи Т.Саидов, бошлиқ ўринбосари Б.Зокиров, Ўзбекистон Республикаси Мусулмонлар идораси Сурхондарё  вилояти вакиллиги Термиз шаҳар Мурчбобо жомеъ масжиди имом ноиби А.Хурсандов, шунингдек, ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ҳам иштирок этишди.

Ташкил этилган давра суҳбатида сўзга чиққанлар, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни қарор топтириш ўта долзарб масала эканлигини гарчи уни бажариш доирасида масъул идоралар белгиланган бўлса-да, унинг тўлақонли рўёбга чиқиши учун ҳар бир фуқаро ўзида масъулият ҳис этса, қўйилган мақсад ва муддаолар ечими пайдо бўлишини таъкидлашди.

Шунингдек, божхона бошқармасининг Ўз хавфсизлиги гуруҳи ва маъсул бўлимлар томонидан “Термиз” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда қатнашган тадбиркорлар, божхона расмийлаштируви мутахассислари ва пост шахсий таркибига ходимлар ўртасида коррупция ва тамагирликка қарши курашиш, хизмат интизоми ва қонунчиликни янада мустаҳкамлаш масалалари юзасидан тўлиқ тушунтиришлар бериб ўтилди.

Бундан ташқари, коррупция жамиятимиздаги энг ёмон иллат эканлиги, унинг салбий оқибатлари, унга қарши барча қаттиқ курашиши лозимлиги учрашув иштирокчиларининг эътиборига етказилди.

Учрашув сўнгида, тадбир иштирокчиларига қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан вилоят божхона бошқармасининг 76-225-02-26 ва ДБҚнинг          1108 рақамли ишонч телефонлари эслатиб ўтилди.

26.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг