Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Гиёҳвандлик – келажак заволи
161
Наманган вилоятибожхона бошқармасида вилоят Наркология диспансери шифокорлари иштирокида “Ичкиликбозлик, наркомания ҳамда ОИТС билан зарарланиши оқибатида келиб чиқиши мумкин бўлган салбий ҳолатлар” мавзусида бошқарма шахсий таркиби ўртасида профилактик тадбир ўтказилди.
Гиёҳвандлик – келажак заволи

Тадбирда вилоят Наркология диспансери шифокорлари Ж.Шералиев ҳамда Д.Хасановлар сўзга чиқиб, спиртли ичимликларни, тамаки маҳсулотларива наркотик моддаларни истеъмол қилишнинг салбий оқибатлари ҳамда ОИТС касаллигига тўхталиб ўтишди. Шу билан бирга, сўзга чиққанлар томониданинсон тамаки, спиртли ичимликлар ҳамда наркотик моддаларни истеъмол қилганда нафас, юрак-қон томир, ошқозон-ичак касалликлари, жинсий ожизлик, жисмоний камқувватлик, кўриш хусусиятининг заифлашуви ва бошқа кўп касалликларнинг вужудга келишига сабаб бўлиши тўғрисида иштирокчиларга кенг тушунчалар берилди.

Тадбирда  таъкидлаб ўтилдики,Одамнинг иммунитет танқисли вируси (ОИВ инфекцияси) турли хил йўллар орқали одам организмига тушгандан сўнг, одам узоқ вақт, ўртача 3 ойдан 5-10 йилгача ва ундан хам кўпрок муддатгача соғлом кўриниши мумкин ва бу ҳолатда атрофдагиларга вирус юқтириш хавфи юқори бўлади. Бу муддатни касалликнинг яширин даври деб аталади. Касаллик ОИВ ҳолатдан ОИТС ҳолатга албатта ўтади. Одамда иммун тизими фаолияти бузилиши натижасида организмнинг турли микробларга қарши курашиш қобилияти сусайиб, пировардида йўқолиб кетиши мумкин.

Тадбир сўнгида,иштирокчиларга ОИВ профилактикаси буйича тайёрланган “Гиёҳвандлик моддалари ҳақида нималарни билиш керак?”, “Что вы знаете о ВИЧ-инфекции?” ҳамда “Никоҳланувчиларга эслатма” номли 3 турдаги буклетлар тарқатилди. 

26.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг