Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар билан профилактик тадбир бўлиб ўтди
198
Навоий вилояти божхона бошқармасида Фахрийлар уюшмаси вакиллари ҳамда “Нуроний” жамғармаси Навоий вилояти бўлими билан ҳамкорликда “Божхона органлари ходимларида ўзининг она Ватанига бўлган муҳаббат, ўз касбига содиқлик, мардлик ва жасорат туйғуларини шакллантириш” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Божхоначилар  билан профилактик тадбир бўлиб ўтди

Мазкур тадбир давомида иштирокчилар томонидан она Ватанни асраш, унинг истиқболи ва равнақи йўлида жипслашиб, бирдамлик билан олға интилиш шу юртда яшаётган ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи эканлиги, шу ўринда божхона органлари тизимида хизмат қилаётган ҳар бир ходим юқори профессионал касбий маҳорат, ўз касбига содиқлик билан юртимизнинг гуллаб яшнаши учун бор куч ғайратларини сафарбар этишлари зарурлиги таъкидланиб ўтилди.

Шунингдек, “Нуроний” жамғармаси Навоий вилояти бўлими маслаҳатчиси Ҳамдам Мадалиев ҳам сўзга чиқиб, божхоначиларга ўзининг керакли маслаҳатларини бериб ўтди.

 Шунингдек, хизмат даврида юртимизни ғанимлардан ҳимоя қилган мард ва жасур божхоначилар хотираси ёдга олинди ва ёш ходимларга намуна сифатида кўрсатилди.

27.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг