Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Зарарли иллатларга қарши курашиш барчамизнинг бурчимиз
104
Навоий вилояти божхона бошқармасида Республика Маънавият ва маърифат маркази Навоий вилоят бўлими билан ҳамкорликда “Ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ҳамда ОИТС билан зарарланиш оқибатида келиб чиқиши мумкин бўлган салбий ҳолатлар” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Зарарли иллатларга қарши курашиш барчамизнинг бурчимиз

 Йиғилишда Навоий давлат педагогика институти Махсус фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Ҳикоят Жумаева маъруза қилди.

Тадбир давомида ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ҳамда ОИТС жамият таназзули эканлиги, унга тобе бўлиб қолган ҳар қандай инсоннинг бутун ҳаёти барбод бўлиши, вирусларнинг юқиш сабаблари, саломатликни асрашда тозалик ва гигиена қоидаларига риоя этилиши зарурлиги таъкидланиб ўтилди. Шунингдек, вилоятдаги ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ҳамда ОИТС касаллиги билан касалланганлар статистикаси ва касалликни олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича қилиниши лозим бўлган вазифалар кўргазмали қуроллар ва видеороликлар асосида бошқарма шахсий таркибига етказилди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олишди.

27.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг