Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Миллий кинология марказида Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш кунига бағишланган тадбир ўтказилди
218
Бугунги кунда мамлакатимизда гиёҳвандликка қарши курашиш борасида кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Миллий кинология марказида Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш кунига бағишланган тадбир ўтказилди

Мамлакатимиз ички ҳудуди ҳамда давлат чегараларида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланувини олдини олиш божхона ходимларидан юксак билим ва амалий тажриба орттиришларини талаб этилмоқда.

26 июнь – Халқаро гиёҳвандлик ва гиёҳвандликка қарши курашиш куни муносабати билан Миллий кинология маркази шахсий таркиби ва тингловчилари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш Миллий Аҳборот-таҳлил маркази бўлими бошлиғи - Давлат комиссияси котиби ШухратжонҒуломов иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида наркотик моддалар ва уларнинг турлари,   наркомания ва унинг таъсирида юзага келадиган ОИТСнинг жамият таназзули эканлиги, унга тобе бўлиб қолган ҳар қандай инсоннинг бутун ҳаёти барбод бўлиши, бугунги кунда мамлакатимизда наркотик моддаларнинг ноқонуний айланувига қарши курашиш борасида эришилаётган ютуқлар билан бир қаторда, мавжуд муаммо ва камчиликлар борасида сўз юритилиб, ҳар бир ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими шу жумладан, божхона органи ходимларининг ҳам зиммасига улкан вазифалар юлатилганлиги кўргазмали материаллар ҳамда видеороликлар асосида кўрсатиб ўтилди.

Давра суҳбатида марказ шахсий таркиби ва тингловчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

27.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг