Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция – миллий хавфсизликка таҳдид
293
Наманган вилояти божхона бошқармаси томонидан “Коррупция – миллий хавфсизликка таҳдид” мавзусида вилояти Адлия бошқармаси ходимлари, тадбиркорлик субъектлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида “Наманган” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида матбуот анжумани ўтказилди.
Коррупция – миллий хавфсизликка таҳдид

Матбуот анжуманини Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Б.Караманов очиб, божхона расмийлаштирувидахавфни бошқариш автоматлаштирилган тизими жорий этилганлиги, хавфни бошқари тизимни тўлақонли амалга киритиш орқали “ялпи” божхона назоратини ўтказишдан воз кечган ҳолда, хавф профиллари ёки тасодифий танлов асосида товар ва транспорт воситаларининг божхона назорати 4 та “Сариқ”, “Қизил”, “Яшил” ва “Кўк” йўлаклардан бирига йўналтирилган ҳолда амалга оширилишини иштирокчиларга тушунтириб ўтди.

Шундан сўнг, вилоят Адлия бошқармаси етакчи маслаҳатчиси А.Ёдгаров ва Ўз хавфсизлик гуруҳи ходими Ҳ.Ҳасановлар сўзга чиқиб, мамлакатимизда коррупцияни олди олишга қаратилган кўплаб чора-тадбирлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида тўхталиб ўтишди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 май куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари мазмун-моҳияти анжуман иштирокчиларига етказилди.

Анжуман сўнгида, божхона органлари ва кенг жамоатчилик ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва тизимда мавжуд муаммоларни тезда бартараф этиш мақсадида, Давлат божхона қўмитасининг қисқа 1108 рақамли ҳамда бошқарманинг (69)234-33-01 рақамли “Ишонч телефонлари” эслатиб ўтилди.

27.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг