Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши кураш давр талаби
102
Навоий вилояти божхона бошқармасида Коррупцияга қарши кураш давр талаби мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Йиғилишга вилоят божхона бошқармаси ходимларининг ота оналари иштирок этишди.
Коррупцияга қарши кураш давр талаби

   Тадбирни бошқарма бошлиғи Б.Қутлимуратов очиб бериб, сўнгги вақтларда республика ва туман ҳудудида юз бераётган ҳодисалар, коррупцияга қарши курашиш борасида миллий қонунчиликдаги янгилик ва ўзгаришлар, олиб борилаётган профилактик тадбирлар ҳамда божхона ходимларига яратилаётган шароит ва имтиёзларга батафсил тўхталиб ўтди. Шунингдек, божхона ходимлари ўртасида хизмат вазифасини суистеъмол қилмаслик, тамагирлик-порахўрлик каби иллатларга йўл қўймаслик, уларни олдини олиш, одоб-оҳлоқ қоидаларини бузмаслик, шунингдек ҳар бир ходим томонидан хизмат интизомига қатъий риоя қилинишида азиз ота-оналар ва яқин қариндошларнинг ўрни беқиёс деб ҳисоблашини, божхона хизмати мамлакатимиз равнақи ва тараққиётида ўзига хос ўринга эга бўлиб, асосий вазифаларидан бири бу - унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашдан иборатлигини, шунингдек, Навоий вилояти божхона бошқармаси шахсий таркиби ўртасида салбий иллатларга чек қўйиш, келгусида уларни олдини олиш учун биргаликда курашишда ҳамкорликни янада кучайтиришдан иборатлигини, тизимда йиғилиш иштирокчиларнинг яқин ва азиз инсонлари хизмат қилиб келаётганлигини, уларнинг ўз келажагини бугунги кундан бошлаб ўйлаган ҳолда, ҳалол ва пок бўлиб давлат олдидаги бурчларини сидқидилдан бажаришларида оиланинг ўрни беқиёслигини айтиб ўтди.

   Шундан сўнг, Навоий вилояти Фахрийлар уюшмаси раиси А.Қурбонов сўзга чиқиб, божхона идораларининг ташкил этилиши, тарихи ва бугун яратилган имконият ва шарт-шароитлар хусусида тўхталиб ўтди.

   Тадбир давомида Ўз хавфсизлик гуруҳи ходими Е.Ибрагимов ҳам сўзга чиқиб, ходимларнинг тартиб интизом, қонунчиликка риоя қилишлари шартлигини, уларнинг салбий иллатларга кириб қолмаслигида оиланинг тарбиявий аҳамияти катта эканлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, саъй-ҳаракатлар эвазига қўлга киритилган муваффақиятларни мустаҳкамлаш, юрт равнақига хизмат қиладиган эзгу ишлар кўламини кенгайтиришда виждонли, фидойи ва жонкуяр божхона ходимларининг ҳиссаси ҳам катта эканлигини айтиб ўтди.

   Фуқаролар томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига гувоҳи бўлганда Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ёки Навоий вилояти божхона бошқармасининг 79-223-08-65 рақамли ишонч телефонларига қўнғироқ қилишлари мумкинлигини ва хабар берган шахснинг маълумотлари сир тутилиши кафолатланиши айтиб ўтилди.

28.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг