Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ БОЖХОНА БОШҚАРМАСИ ТАНЛОВ САВДОЛАРИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
1177
Буюртма: Сирдарё вилояти божхона бошқармаси эҳтиёжи учун янги маъмурий бино ҳудудига баннерлар, бинонинг ички қисмига акрилдан ясалган ҳарфлар, фуқароларни қабул қилиш хонасига, йиғилишлар залига ҳамда фойе қисмига стендлар ясаш ва ўрнатиб бериш;

         Талабгор сифатида иштирок этаётган корхона ва ташкилотлар қуйидаги талабларга мос келишлари керак:

Таклифлар йўлланма хат орқали ёпиқ конвертда ва муҳрланган ҳолда топширилиши шарт.

Таклифлар танлов эълон  қилинган кундан бошлаб 30 кун ичида қабул қилинади.

Тижорат таклифи тақдим этилаётганда қуйидаги шартлар инобатга олинсин:

Ташкилотнинг гувоҳнома ҳамда лицензияларидан нусхаси асл муҳри ва ташкилот рахбарининг имзоси қўйилган ҳолда;

Тўлов тури олдиндан 15%, қолган 85% тўлов ишлар тўлиқ амалга оширилганидан сўнг;

         Маҳсулотларни етказиб бериш муддати: 10 кун

        

   Танлов савдосида қатнашиш учун хоҳиш билдирган, ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ёки улар билан савдо қилувчи корхона ва ташкилотлар харид қилинадиган маҳсулотларга қўйилган техник топшириқларни олиш учун Сирдарё вилояти божхона бошқармасига мурожаат қилиш мумкин.  

       

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри Сайхун кўчаси

 Мўлжал: Сирдарё вилоят Адлия бошқармаси

Телефон: (0367) 227-89-08  ички 67-27 факс: 227-89-45

27.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг