Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарёда профилактик тадбир бўлиб ўтди
278
Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ходимларнинг ота-оналари иштирокида “Ходимлар ўртасида турли салбий ҳолатларни келиб чиқишини олдини олиш, коррупция ва тамагирликка қарши курашиш” мавзусида профилактик тадбир бўлиб ўтди.
Сирдарёда профилактик тадбир бўлиб ўтди

Тадбир давомида бошқарманинг Ўз хавфсизлик гуруҳи ходими томонидан маъруза қилиниб, унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 27 майдаги ПФ-5729-сон Фармони мазмун моҳияти тушунтирилиши билан бирга ДБҚнинг тегишли дастурлари бўйича йиғилиш қатнашчиларига кенг маълумот берилди.

Шунингдек, коррупцияга қарши кураш дастурлари асосида тизимда коррупцияга қарши муросасиз муҳит яратиш, тамагирлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ёки хизматга совуққонлик билан қараш, мансаб ваколати доирасидан четга чиқишлик ва коррупция иллатларига қарши самарали кураш ҳамда мазкур чора-тадбирларни кучайтириш борасида аниқ мақсадга йўналтирилган қатъий чоралар кўрилиши белгилаб берилганлигини таъкидлаб ўтилди.

Тадбир якунида иштирокчиларга божхона қонунбузилиши ҳолатларига дуч келинганда Давлат божхона қўмитасининг 11-08 рақамли ишонч телефонларига қўнғироқ қилишлари мумкинлигини ва қўнғироқ қилган шахснинг маълумотлари сир тутилиши кафолатланиши эслатиб ўтилди.

29.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг