Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Аср вабоси ва унга қарши ҳамкорликда кураш олиб бориш зарур
262
Маълумотларга қараганда, бугунги кунда ер юзидаги наркобизнесда айланаётган пул маблағи дунё аҳолисининг озиқ-овқат, кийим-кечак, тураржой, таълим ва тиббий хизматга сарфлаётган харажатларидан анча кўп.
Аср вабоси ва унга қарши ҳамкорликда кураш олиб бориш зарур

Самарқанд тумани 12-сон болалар мусиқа мактабида “Халқаро гиёҳвандликка ва гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига қарши кураш” мавзусида ташкил этилган тадбир ушбу иллат тарқалишининг олдини олишга бағишланди.

Тадбирда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ж.Файзуллаев, Самарқанд туман ҳокимининг ўринбосари А.Халимов, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Ў.Холиқов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси ўринбосари Б.Шарипов, туман халқ таълими бўлими шўъба раҳбари М.Акрамов, туман умумтаълим мактаблари маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ва маҳалла фаоллари ҳамда “Гулобод тонги” газетаси вакиллари иштирок этишди.

Унда божхона ходимлари томонидан гиёҳванд моддаларнинг юртимизга кириб келишига қарши курашиш, аҳолини унинг зарарли оқибатларидан хабардор қилиш ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, тадбирда таъкидландики, Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонунининг амалиётдаги ижроси ҳамда ҳукуматимиз томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш борасида қабул қилинган меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти бўйича йиғилганларга тушунчалар берилди.

Тадбирда давомида иштирокчилар божхона соҳасига оид саволлар билан мурожаат этишди. Саволларга эса аниқ ва тушунарли жавоблар қайтарилди.

29.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг