Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция – миллий ва маънавий тараққиёт кушандаси
309
Юртбошимиз ташаббуси остида коррупцияга қарши кураш йўналишига жиддий эътибор қаратилмоқда. Аммо амалга оширилаётган чора-тадбирлар, профилактик учрашувлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларига қарамасдан ҳали-ҳамон коррупция жиноятини содир этган қонунбузарлар фаолиятига чек қўйилганлиги акс этган хабарлар оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинаётганлигига тез-тез гувоҳ бўламиз.
Коррупция – миллий ва маънавий тараққиёт кушандаси

Шунинг учун ҳам мазкур муаммога янада жиддий ёндашган ҳолда, жамиятимизнинг ҳар бир бўғинидан коррупция иллатини батамом суғуриб ташлашга қаратилган тадбирлар узвий ташкил этилмоқда.

Куни кеча Бухоро вилояти божхона бошқармасида ҳам бошқарма раҳбариятининг ташаббуси остида  навбатдаги коррупцияга қарши кураш мавзусида профилактик тадбир ташкиллаштирилди.

Унда сўз олган бошқарма бошлиғи Д. Салимов коррупцияни миллий-маънавий тараққиётнинг кушандаси сифатида таъкидлаб,   божхона ходимларини мазкур жиноятга қўл урмаслик ва унинг ҳар қандай кўринишларидан узоқ туришга чақирди.

Шундан сўнг йиғилганларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори юзасидан тушунтиришлар берилди.

Йиғин давомида, коррупцияга қарши кураш бўйича вилоят божхона бошқармаси томонидан амалга оширилаётган тадбирлар самараси ўрганилиб, муҳокама этилди.

Бундан ташқари, Президентимизнинг жорий йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси вилоят божхона бошқармасида қай даражада бажарилаётганлиги юзасидан маърузалар қилиниб, тушунтиришлар берилди. 

Тадбир якунида эса, шахсий таркибнинг ҳам мавзу борасидаги фикрлари тингланиб, коррупцияга қарши янада самарали курашиш юзасидан ўзаро фикрлар алмашилди.

29.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг