Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мусобақада божхоначилар ғолибликни қўлга киритишди
305
Ёшлар куни муносабати билан шаҳар ва қишлоқларда хайрия, спорт ва бошқа бир қатор тадбирлар кенг ўтказилиб келинмоқда.
Мусобақада божхоначилар ғолибликни қўлга киритишди

Андижон  шаҳрининг Ёшлар маказида 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан вилоятдаги ҳарбий қисмлар, бўлимлар ва ҳуқуқ тартибот идоралари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.

Албатта, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган, мустақил фикрлайдиган, доимо эл-юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси билан яшайдиган ёшлар майдонга дадил чиқиб, ўз билим ва ақл заковатларини синаб кўришди.

Қизғин кечган мусобақа давомида Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Божхоначилар” жамоаси фахрли I ўринни қўлга киритди  ва “Заковат” интелектуал ўйинининг мутлақ ғолиби этиб топилди.

Мусобақа якунида иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.

29.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг