Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Иншолар танловида божхоначилар муносиб иштирок этишди
272
Истиқлол бу – улуғ неъматдир. Барчамиз шу жаннатмакон юрт тинчлиги, осойишталиги ва ҳар томонлама ривожланиб, тараққий топишида ўзаро ҳамжиҳатликда саъй-ҳаракат қилишимиз зарур. Ким қайси соҳада хизмат қилмасин юрт равнақига муносиб ҳисса қўшмоғи даркор.
Иншолар танловида божхоначилар муносиб иштирок этишди

Давлат чегаралари орқали мамлакатимизга кириб келаётган йўловчилар ва уларнинг қўл юкларини божхона назоратидан ўтказиш божхона ходимининг асосий вазифаларидан биридир. Ана шуларни ҳисобга олганда чегараларимизда хизмат қилаётган божхона ходимларини ҳам “юртнинг посбони” десак хато бўлмайди.  

Давлат божхона қўмитасининг ташаббуси билан божхона хизмати органларида “Посбониман муқаддас юртнинг” мавзусидаги иншо ва шеърий асарлар танловининг жойларда вилоят босқичи ўтказилмоқда.

Хусусан, Самарқанд вилояти божхона бошқармасида ҳам саралаган 10 нафар истеъдодли ёш ходимлар ўртасида иншо ва шеърий асарлар танлови ўтказилди.

Ғолибларни аниқлашда махсус ишчи гуруҳ комиссияси тузилди. Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими бош мутахассиси З.Эшонқулова ва шоира К.Бахромовалар иштирок этишиб, танлов ғолибларини аниқлашга яқиндан кўмаклашди.

Ўтказилган танлов натижасида ҳакамлар ҳайъати томонидан “Самарқанд аэропорти” чегара божхона пости инспектори, божхона хизмати лейтенанти Ойжамол Абриевани ёзган иншоси мазмунан ва грамматик жиҳатдан тўғри бўлганлиги сабабли 1-ўринга, шунингдек, “Улуғбек” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости инспектори, божхона хизмати лейтенанти Шохрух Абдимуродовнинг ёзган иншоси 2-ўринга лойиқ деб топилди.

Танлов ғолиблари республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Инсоннинг ўз халқига бўлган садоқадати ва фидойилиги уни Ватанни ҳимоя қилишга, тараққий топиб, ҳар жиҳатдан мустаҳкам ва қудратли бўлишига ҳамда халқининг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришига ҳисса қўшишга ундаши лозим.

Ажаб эмаски, бугунги иншолар танловининг иштирокчилари ёзган иншоларида Она диёримиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, уни асраб-авайлаш, юртга муҳаббат, меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат каби юксак инсоний фазилатларни мужассам этган бўлса. Зеро, барчамиз ана шу жаннатмакон юртнинг чинакам посбони бўлмоғимиз даркор.

2.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг