Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Миллий кинология марказида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари иштирокида тадбир бўлиб ўтди
366
Давлат божхона қўмитаси Миллий кинология марказида “Хизмат итларида учраётган касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларни замонавий усуллар билан даволаш тадбирлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Миллий кинология марказида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари иштирокида тадбир бўлиб ўтди

Тадбирда Ўзбекистон Кинология Федерацияси, Тошкент Давлат аграр Унверситети, “Ветеринария медицинаси” журнали, ИИВ махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси Махсус тайёргарлик ўқув маркази, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Мудофаа Вазирлигининг масъул ходимлари, ветеринар мутахассислари ҳамда Миллий кинология маркази Ихтисослаштирилган ветеринария хизмати ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда бугунги кунда республикамизда амалга оширилаётган ислоҳот ва янгиланишлар жараёни саховатли заминимизда яшаётган ҳар қайси инсонни амалий ишларга сафарбар этишини, шунингдек, биздан эса умумий мақсадга эришиш учун барча имкониятларни ишга солишимиз ва эл-юртимиз манфаати, она ватанимизнинг равнақи ва келажаги учун бор куч салоҳиятимизни сафарбар қилишимиз талаб этилмоқда.

Сўнгги йилларда республикамизда кинология хизматини ривожлантиришга катта эътибор берилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1029-сонли қарори қабул қилинганлигини алоҳида эътироф этиш лозим.

Республикамизда турли йўналишларда аниқланаётган қонунбузарлик ҳолатлари ва профилактика мақсадида жамоат хавфсизлиги, тинчликни сақлашда хизмат итларини роли катта бўлмоқда.

Божхона органларида 2018 йил ва 2019 йилнинг ўтган даврида хизмат итлари ёрдамида жами 200 га яқин ҳолатда 50 кг.дан зиёд гиёҳвандлик воситалари ушлаб қолинган.

Хизмат итларини сақлаш, парваришлаш ва озиқлантириш билан бирга ветеринария хизмати ҳам катта аҳамиятга эга бўлиб, хизмат итларини соғлигини сақлаш уларни хизмат сифатини яхшилаш тадбирлари доимий олиб борилмоқда.

Буюк ветеринария олими И.П.Павлов таъкидлаганидек, “Тиббиёт инсонни даволайди, ветеринария эса инсониятни даволайди”.

Давра суҳбати давомида мавжуд муаммолар муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш, бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

2.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг