Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Чегара-божхона постлари орқали ҳаракатланган автотранспорт воситаларининг божхона расмийлаштирувига ўртача қанча вақт сарфланмоқда?
226
Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси чегара-божхона постлари орқали ҳаракатланган автотранспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви бўйича сарфланган ўртача вақт юзасидан жорий йилнинг июнь ойи натижаларини чегара божхона постлари кесимида эълон қилади.

 Енгил автомашиналар

Чегара-божхона постлари орқали июнь ойи давомида 78023 та енгил автомобиллар ҳаракатланган ва уларнинг божхона расмийлаштируви учун ўртача 12 дақиқа 42 сония сарфланган.

 

Юк автотранспорт воситалари

Чегара-божхона постлари орқали июнь ойи давомида 46943 та юк автотранспорт воситалари ҳаракатланган ва уларнинг божхона расмийлаштируви учун ўртача 19 дақиқа 31 сония сарфланган.

 

Тўлиқ рўйхат билан танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.


Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати

3.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг