Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона расмийлаштируви учун қайси постда қанча вақт сарфланмоқда? Июнь ойи натижалари билан танишинг!
129
Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан товар ва транспорт воситаларининг экспорти ва импортида божхона расмийлаштируви учун сарфланган ўртача вақти ҳақида божхона постлари кесимида 2019 йил июнь ойи якунлари билан танишинг.

Экспорт

2019 йил июнь ойи якунларига кўра, товарларни "экспорт" божхона режимига расмийлаштириш учун сарфланган вақт бўйича республикамиздаги 53 та ташқи иқтисодий фаолият  (ТИФ) божхона постлари орасида Бухоро вилояти божхона бошқармаси Ғиждувон ТИФ божхона пости етакчилик қилмоқда. Бу ерда экспорт божхона юк декларацияларини расмийлаштириш учун ўртача 3 дақиқа 41 сония сарфланган.

Ундан кейинги ўринларни 7 дақиқа 15 сония билан Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Қоровулбозор” ТИФ божхона пости ҳамда 9 дақиқа 53 сония билан Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Асака” ТИФ  божхона пости эгаллади.

Импорт

2019 йил июнь ойи якунларига кўра, товарларни "импорт" божхона режимига расмийлаштириш учун сарфланган вақт бўйича республикамиздаги 53 та ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) божхона постлари орасида Бухоро вилояти божхона бошқармасининг Қоровулбозор ТИФ божхона пости етакчилик қилмоқда. Бу ерда импорт божхона юк декларацияларини расмийлаштириш учун ўртача 30 дақиқа 33 сония сарфланган.

Ундан кейинги ўринларни 44 дақиқа 31 сония билан Навоий вилояти божхона бошқармасининг Навоий индустриал ТИФ божхона пости ҳамда 47 дақиқа 19 сония билан Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг Жарқўрғон ТИФ  божхона пости эгаллади.

Тўлиқ рўйҳат билан ушбу саҳифа орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

 

4.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг