Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти энг намунали деб топилди
226
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳамда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида Давлат божхона хизмати органларининг махсус унвонига эга бўлган мутахассис, хизмат кўрсатувчи ва ёрдамчи ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича 2018-2020 йилларга мўлжаллаб тузилган тармоқ келишувига роппа-роса бир йил бўлди.
Касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти энг намунали деб топилди

Ўтган қисқа даврда касаба уюшма бошланғич ташкилотлари томонидан кўзга кўринарли тадбирлар амалга оширилди.

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси бошланғич касаба уюшмаси томонидан шаҳодатланган ва хизмат кўрсатувчи ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш, хизмат ва меҳнат шароитларини янада яхшилаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.

Касб байрами ва миллий халқ байрамларида бир гуруҳ ходимлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди, ходимларнинг ота-оналарини тиббий соғломлаштириш масканларида дам олишлари ташкиллаштирилди, божхона хизмати ходимлари фарзандларини болалар оромгоҳларига дам олиш учун юборилди, шу билан бирга кўплаб ходимларга моддий ёрдамлар кўрсатилди. Ходимлар ўртасида спортнинг стол тенниси, шахмат ва шашка, воллейбол, футбол ҳамда сузиш турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Шунингдек, ички туризмни ривожлантириш ва ходимларнинг маданий ҳордиқ чиқаришлари учун бир гуруҳ ходимларнинг Хива шаҳрига саёҳати ташкиллаштирилди.

Наманган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан куни кеча ташкил этилган “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловининг вилоят босқичида Наманган вилоят божхона бошқармасининг бошланғич касаба уюшма қўмитаси фаолияти эътироф этилиб, ғолибликни қўлга киритди. Наманган вилояти божхона бошқармаси бошланғич касаба уюшма қўмитаси “Энг намунали бошланғич ташкилот” номинацияси бўйича диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. 

4.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг