Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона фахрийлари коррупцияга қарши курашда фаол!
312
Бугунги жамият тараққиётининг кушандаси сифатида таъкидланаётган коррупция иллатига қарши олиб борилаётган кескин кураш ҳеч бир ташкилотни четлаб ўтгани йўқ дея бемалол айта оламиз.
Божхона фахрийлари коррупцияга қарши курашда фаол!

Шу жумладан божхона органларида ҳам коррупцияга қарши кураш мақсадида, ташкил этилаётган тадбирлар турли кўринишларда ташкил этилмоқда. Масалан профилактик тадбирлар доирасида давра суҳбатлари, семинарлар, ходимларнинг оила аъзолари иштирокида ташкил этилаётганлиги шулар жумласидандир.

Яқинда ҳам Бухоро вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган тадбирга коррупция иллатининг салбий оқибатлари ҳақида маъруза қилиш мақсадида божхона фахрийлари ташриф буюришди. Унда ҳозирда хизмат вазифасини ўтаётган ходимларга кўп йиллар давомида тизимда фаолият кўрсатиб, ҳаёт сабоғини олган ва ҳозирда ёруғ юз билан нафақага чиққан божхона фахрийлари маърузалар қилишди.

Аксарият чиқишларда инсонни ҳамиша нафс балоси ҳалокатга етаклаши, ҳалол умр кечиришда ҳикмат кўплиги ҳақида сўзланди. Шунингдек, ходимларга оила тинчлиги ва фарзандлар тарбиясида отанинг ўрни нечоғлик муҳим эканлиги борасида тушунтиришлар берилиб, ҳамиша ўз оилалари мустаҳкамлигининг посбонлари бўлишларини таъкидлашди.

 

4.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг