Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Яширилган телефонлар фош қилинди
350
Сирдарё вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан фуқаро Р. О. бошқарувидаги “Соbаlt” русумли енгил автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Яширилган телефонлар фош қилинди

Натижада ушбу автомашина салони ҳамда юкхонасида фуқаро Р.Д.га тегишли бўлган хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 5 турдаги, умумий қиймати қарийб 30,5 миллион сўмлик 312 дона уяли қўл телефон аппаратлари ва 141 дона уяли қўл телефон аппаратининг батарейкалари мавжудлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

6.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг