Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашишда божхона фахрийлари ўз тажрибалари билан ўртоқлашишди
223
Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилиб, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Коррупцияга қарши курашишда божхона фахрийлари ўз тажрибалари билан ўртоқлашишди

Бу борада божхона органларида ҳам бошқа давлат идоралари билан ҳамкорликда коррупцияга қарши курашиш мақсадида, давра суҳбатлари, семинарлар ва ходимларнинг оила аъзолари иштирокида учрашувлар ташкил қилиб келинаяпти.

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармасида катта ҳаёт тажрибасига эга божхона фахрийлари ҳамда бошқарма шахсий таркиби билан профилактик мазмундаги учрашув ташкил этилди.

Учрашувга ташриф буюрган фахрийлар коррупция жамиятда носоғлом муҳитни, салбий иллатларни юзага келтиришини ҳамда ижтимоий адолатга раҳна солиб, фуқароларда давлат органларига нисбатан ишончсизликни шакллантиришини таъкидлаб, бу иллатининг салбий оқибатлари ҳақида ҳаётий мисоллар билан ҳозирда хизмат вазифасини ўтаётган ходимларга маърузалар қилишди.

Албатта, коррупция, тамагирлик ҳамда бошқа салбий иллатларга қарши курашишда бу каби авлодлар учрашувлари орқали самарали натижаларга эришиш мумкин.

 

6.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг