Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бешта муҳим ташаббус доирасида тадбирлар давом этмоқда
219
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 19 мартда ўтказилган видеоселектор йиғилишида илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ўсиб келаётган ёшларнинг хаётида янги саҳифаларни очиб берди.
Бешта муҳим ташаббус доирасида тадбирлар давом этмоқда

Ёшлар билан ишлашни янги босқичга кўтариш, уларни бўш вақтларини мазмунли ўтказишни таъминлаш, жамиятнинг ижтимоий-сиёсий хаётидаги фаоллигини янада ошириш мақсадида бугунги кунда Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Андижон вилоятининг Улуғнор туманидаги 10-сонли умумтаълим ўрта мактабида ўтказилган тадбир давомида ичида истеъдодлари жўш уриб  турган ёш ўғил-қизларнинг чиқишлари тадбирга янада кўрк қўшди.

Ўтказилган тадбир давомида ёш истеъдод соҳиблари бир қатор совғалар билан тақдирланди ва Муҳтарам Юртбошимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида келгусида бу каби тадбирлар бошқа туманларда хам ўтказиб борилиши белгилаб олинди.

6.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг