Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кумушларни ноқонуний олиб ўтишга уриниш фойда бермади
264
Божхоначилар томонидан заргарлик буюмларининг яширинча олиб ўтилишига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Кумушларни ноқонуний олиб ўтишга уриниш фойда бермади

Тошкент халқаро аэропортига хориждан учиб келиб  «яшил» йўлак орқали ҳаракатланаётган фуқаро А.Р. нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда холислар иштирокида божхона назоратидан ўтказилди. Натижада, унинг юклари орасидан божхона назоратига тақдим қилинмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, жисмоний шахслар учун белгиланган олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган 2,5 миллион сўмлик 247,4 грамм оқ металлдан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

 Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари давом эттирилмоқда.

8.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг