Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона назоратидан яширилган товарлар фош қилинди
194
Божхона ходимлари томонидан сифати кафолатланмаган маҳсулотларни яширин йўллар билан олиб киришга бўлган уринишлар ўз вақтида бартараф қилинмоқда
Божхона назоратидан яширилган товарлар фош қилинди

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси  божхона бошқармаси “Даут-ата” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро О.А.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва унинг қўл юклари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Натижада, ушбу шахс умумий қиймати 8,3 миллион сўмлик буюмларни яширинча юртимизга олиб кирмоқчи бўлганида тўхтатиб қолинди.

Шунингдек, мазкур постнинг ўзида мамлакатимизга кириб келаётган фуқаро З.Т.нинг “Форд” русумли автомобили белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.  Текширув жараёнида ушбу шахс автомобилининг юкхонасида қиймати 17 миллион сўмдан зиёдроқ 4 хил турдаги 124 дона кийим-кечакларни божхона назоратидан яширганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, фуқаро Б.Ш.нинг ҳам тузган режаси божхоначилар томонидан чиппакка чиқарилди. Текширув жараёнида унинг сумкалари ичида декларацияда кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган қиймати 4,7 миллион сўмлик 182 дона сифати кафолатланмаган парфюмерия маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

8.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг