Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Дераза ромлари орасига нима яширилган эди?
136
Гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятларни ҳар қандай ҳолатда ҳам оқлаб бўлмайди. Бу борада қанча тушунтириш ишлари олиб борилмасин афсуски, орамизда бу жиноятга қўл урганлар учрамоқда.
Дераза ромлари орасига нима яширилган эди?

Хусусан, куни-кеча Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилигига қарши курашиш бўлими ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора ходимлари билан ҳамкорликда Чироқчи туманида тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида фуқаро Ч.О. нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилганида, хонадоннинг ҳовли қисмида 27 туп “Каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаётганлиги аниқланди.

Шунингдек, хизмат ити кўмагида ўтказилган текширув давомида ушбу фуқаронинг ҳовлисидаги дераза ромлари орасида қуритилган ҳолдаги оғирлиги 415 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик воситаси хуфёна тарзда яширилганлиги ҳам фош этилди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

8.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг