Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Оғуфурушлар қўлга олинди
291
Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходимлари Давлат хавфсизлиги хизматининг вилоят бошқармаси вакиллари билан ўзаро ҳамкорлигида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланиб келаётган қонунбузарлар фаолиятига чек қўйишди.
Оғуфурушлар қўлга олинди

Ўтказилган тадбир давомида “Жиззах-Бухоро” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган “Нексия” русумли автомашина  тезкор гуруҳ вакиллари томонидан тўхтатилиб, тегишли тартибда назоратдан ўтказилди.

Натижада, мазкур автомашинада ҳаракатланиб кетаётган фуқаро
С.Ф. нинг ёнида 31,89 грамм ҳамда фуқаро И.Ш. нинг ёнидан эса, 164,95 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Ҳар икки қонунбузардан жами 196,84 грамм гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

8.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг