Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Узумзорга экилган гиёҳвандлик ўсимликлари фош бўлди
318
Халқимизда “Нима эксанг шуни ўрасан” деган нақл бор. Зеро, барча экинлар ҳам томорқа эгасига фойда келтирмайди, айниқса у инсонлар учун зарарли бўлса.
Узумзорга экилган гиёҳвандлик ўсимликлари фош бўлди

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими томонидан вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “оғу”ларни парвариш қилаётган фуқаронинг қилмишлари фош этилди.

Денов туманида яшовчи фуқаро М.А.нинг яшаш хонадонидаги томорқаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасидаги узумзор орасига экилиб парваришланган, 11 туп “наша”  гиёҳвандлик ўсимлиги борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

8.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг