Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган тамаки ва алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
129
Божхона ходимлари томонидан тамаки ва алкоголь маҳсулотларини божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилишига ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Сифати кафолатланмаган тамаки ва алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлатдан пиёда ҳолда кириб келган фуқаро Қ.Н.нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, ушбу шахс йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда тақдим қилинмаган 80 қути тамаки маҳсулотларини божхона тўловларини тўламасдан олиб киришга уринганлиги аниқланди.

Кўп ўтмай яна бир фуқаро К.Х. нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 50 қути тамаки маҳсулотларини ноқонуний тарзда олиб киришга уринганлиги фош бўлди.

Яна бир ҳолатда қўшни давлатдан пиёда тарзда кириб келган фуқаро Г.А.нинг қўл юклари белгиланган тартибда текширилди. Натижада унинг юклари орасида божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровида тақдим қилинмаган 70 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Шунингдек, “Бекобод темир йўл” божхона пости ходимлари томонидан транзит тариқасида ўтиш учун келиб тўхтаган йўловчи поезди таркибидаги вагон божхона кўригидан ўтказилганда, фуқаро Ш.М. томонидан қиймати 1 500 000 сўмлик, 25 дона елим идишларда жами 37,5 литр алкоголь маҳсулотларини қўшни давлатдан яшириб олиб ўтишга бўлган уринишлари бартараф қилинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

9.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг