Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Муомалада бўлиши тақиқланган психотроп моддалар аниқланди
279
Божхоначилар томонидан психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.
Муомалада бўлиши тақиқланган психотроп моддалар аниқланди

Жумладан, “Урганч аэропорти”га хориждан учиб келган фуқаро Ш.М. “яшил” йўлак орқали ҳаракатланар экан, унинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди.

Натижада ушбу шахс белгиланган тартибда текширувдан ўтказилар экан, унинг сумкаси ичидан декларацияда кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 100 дона “Баклосан 25 мг.” ёзувли психотроп дори воситаси борлигини аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

9.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг