Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитасида Америка Қўшма Штатлари элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
286
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ташқи сиёсат борасида амалга оширилаётган дўстона ва очиқликка асосланган сиёсат бугун ўз натижаларини бермоқда. Буни эса жаҳоннинг барча мамлакатлари билан тобора ривожланиб бораётган ҳамкорлик муносабатларида кўриш мумкин.
Давлат божхона қўмитасида Америка Қўшма Штатлари элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Хусусан, Юртбошимизнинг 2018 йилнинг май ойидаги Америка Қўшма Штатларига бўлган ташрифи чоғида ҳар икки мамлакат ўртасидаги турли соҳаларда истиқболли келишувларга эришиш, ҳамкорликда йирик лойиҳаларга тамал тошини қўйишга имкон яралди.

Жорий йилнинг 9 июль санасида Давлат божхона қўмитасига Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дениел Розенблюм ташриф буюрди.

Тадбирда Давлат божхона қўмитаси Раиси М.Азимов элчи жанобларини янги лавозимга тайинлангани билан самимий қутлаб, мамлакатимиз божхона органларининг АҚШ билан ҳамкорлигини самарали ва муваффақиятли амалга оширилаётганлигини таъкидлади.  

Америка Қўшма Штатларининг Тошкентдаги элчихонаси томонидан ташкил қилинган турли дастурлар - Экспорт назорати ва чегара хавфсизлиги (EXBS), Гиёҳвандлик воситаларини назорат қилиш соҳасида ёрдам (INL), Қуролли кучларнинг «ЦЕНТКОМ» махсус лойиҳалари дастури, ЮСАИД, Энергетика вазирлигининг ўтказиш пунктларини радиацион портал мониторлар билан жиҳозлаш лойиҳаси божхона ишининг самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Дениел Розенблюм ҳам ўз ўрнида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга юқори баҳо берди.

Тадбирда шунингдек, келгусида ўзаро ҳамкорликни янада жадаллаштириш мақсадида  Ўзбекистон Республикаси билан Америка Қўшма Штатлари ўртасида божхона ишида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида ҳукуматлараро битимни имзолаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

9.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг