Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Олмалиқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида очиқ мулоқот бўлиб ўтди
247
Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Олмалиқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари қатнашишди.
“Олмалиқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Йиғилишни Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Олмалиқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи Гўзал Камилова очиб берди. Йиғилишда Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, ўтган давр мобайнида мамлакатда халқаро иқтисодий ҳамжамиятга интеграциялашиш ва тадбиркорлик субъектлари томонидан ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича изчил ишлар олиб борилаётганлиги ва бу борада қабул қилинган янги норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шундан сўнг, Тошкент вилояти божхона бошқармасининг божхона лабораторияси гуруҳи бош инспектори  Нодир Азимов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабардаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4059-сон қарори билан таништириб, унинг мазмун-моҳиятини иштирокчиларга тушунтириб берди.

Иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутасадди ходимлар томонидан батафсил жавоблар берилди. Тадбир якунида, йиғилиш иштирокчиларига божхона расмийлаштируви жараёнида юзага келган муаммоларни ҳал этишда туну-кун мурожаат этишлари мумкинлиги, қонун доирасида уларга амалий ёрдам берилишини таъкидланди.

Тадбир якунида божхона қонунбузилиши ҳолатлари аниқланганда, Давлат божхона қўмитасининг 11-08 рақамли ёки Тошкент вилояти божхона бошқармасининг (0-371) 235-07-61 ишонч телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкинлиги ва мурожаат қилган шахснинг маълумотлари сир тутилиши кафолатланиши эслатиб ўтилди.

10.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг