Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Оғунинг йўли тўсилди
337
Яқинда Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда ДХХ Бухоро вилояти бошқармаси ходимларининг ўзаро ҳамкорлигида яна бир ҳолатда гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Оғунинг йўли тўсилди

Тезкор гуруҳ вакиллари Бухоро ҳудудида фуқаро С.С. бошқарувида бўлган “Ласетти” русумли автомашинани тўхтатиб белгиланган тартибда назоратдан ўтказишди. Натижада эса, автомашина салонидаги дори қутичаси ичида “опий” гиёҳвандлик моддаси беркитилганлиги фош этилди.

Дастлабки терговда аниқланишича, фуқаро Ф.А. оғирлиги 3,61 граммни ташкил этувчи ушбу оғуни Тошкент шаҳрида яшовчи “Р” исмли танишидан ўзи истеъмол қилиши учун буюртма қилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда аниқланган мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

10.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг