Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Инвестициялар жалб қилиш давом этмоқда
238
Кун сайин Андижон вилоятига қизиқиш билдираётган инвесторлар, хорижлик тадбиркорларнинг сони ортиб бормоқда.
Инвестициялар жалб қилиш давом этмоқда

Куни кеча Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳамда божхона бошқармаси бошлиғи Эркинжон Райхонов бир гуруҳ ана шундай инвесторларни қабул қилдилар. Туркия давлатидан ташриф буюрган Мустафо Айдин ва Маҳмуд Энже Андижон вилоятида қатор лойиҳаларни амалга ошириш таклифи билан яъни кўп қаватли биноларни турк усулида қуриш ниятида келган эканлар.

 Мезбонлар дастлаб меҳмонларга Андижон вилояти иқлими, географик ҳолати, имконияти, аҳолиси, яшаш тарзи ҳақида атрофлича тушунтириб, вилоятда уй жойга эҳтиёжи бор фуқаролар кўплигини айтиб ўтди. Шунинг билан бирга уй жой қурилишида фойдаланиладиган технологиялар масаласи, ҳусусан божхона соҳасидаги ўзгаришлар, божхона режимлари ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

Туркиялик инвесторлар мамлакатимизда сўнгги икки йил ичида тадбиркорлар, жумладан хорижлик инвесторлар учун қулай ишбилармонлик муҳити яратилгани, бу эса кўплаб истиқболли лойиҳаларни амалга оширишда муҳим эканлигини айтиб ўтишди. Шунингдек, ўз лойиҳаларини мақсади, қулайликлари ва режалари, амалга оширишдаги вазифалари ҳусусида суҳбатлашишди. Андижон вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўз ваколати доирасида инвесторларга ёрдам беришга тайёр эканлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шунингдек учрашувда ҳар икки томон ўртасидаги умумий манфаатлар асосида қатор ҳамкорлик мавжудлигини, келгусида ҳам улкан мақсадлар ҳамда ўзаро манфаатларни кўзлаган ҳолда алоқаларни янада мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирдилар.

13.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг