Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Термизда Адлия сайли ўтказилди
286
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги “Бобур” истироҳат боғида “Фуқаролар давлат органларига эмас, давлат органлари фуқароларга хизмат қилади” шиори остида "Адлия сайли" ва ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.
Термизда Адлия сайли ўтказилди

Тадбир доирасида вилоят адлия бошқармаси, вилоят ва туман ҳокимлиги, вилоят божхона бошқармаси, вилоят Ички ишлар бошқармаси, Давлат хизматлари агентлигининг вилоят бошқармаси, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, вилоят Оила маркази ва нодавлат-нотижорат ташкилотлари вакиллари ўз тарқатма материаллари билан иштирок этишиб фуқаролар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб бердилар. 

Сайлда фуқароларга, божхона чегараси орқали товарларни божсиз олиб ўтиш меъёрлари, чет давлатлардан енгил автомобиллар ва технологик асбоб ускуналарни олиб келиш тартиби  ҳамда экспорт ва импорт операцияларига доир батафсил маълумотлар ва тарқатма материаллар берилди.

Шунингдек таклиф, мулоҳазалар ва мурожаатлар мавжуд бўлганда Давлат божхона қўмитасининг 11-08 рақамли ишонч телефонларига ёки вилоят божхона бошқармасининг 76-225-02-26 рақамли телефонларига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.    

13.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг