Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қуролни ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди
726
Божхона ходимлари томонидан қурол-яроғларни ноқонуний олиб ўтиш билан боғлиқ навбатдаги қонунбузилиш ҳолати фош этилди.
Қуролни ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Гулбаҳор” чегара божхона пости орқали ҳаракатланаётган фуқаро П.В. белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Мазкур фуқаронинг қўл сумкаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг сумкасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ҳамда божхона ходимларига маълум қилинмаган “МАКАРОВ” номли пневматик тўппонча ҳамда 2 дона кислород балончалик патронлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

15.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг