Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Почта хизматларидан ғаразли мақсадда фойдаланиш жазосиз қолмайди
121
Божхона органларининг асосий вазифаларидан бири бу - божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш ҳамда божхона ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг, шу жумладан контрабанданинг олдини олиш, уни аниқлаш ва уларга чек қўйиш ҳисобланади.
Почта хизматларидан ғаразли мақсадда фойдаланиш жазосиз қолмайди

Халқаро почта жўнатмалари орқали юборилаётган таркибида психотроп ва наркотик воситалар мавжуд бўлган дори воситаларини юртимизга ноқонуний олиб кирилишига ҳам ўз вақтида чек қўйилмоқда.

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан жорий йилнинг 6 ойи давомида жами 65 та ҳолатда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни почта жўнатмалари орқали ўтказишга уриниш ҳолатларига чек қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида”ги 330-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан олиб ўтилиши тақиқланган ва чегараланган психотроп моддалар ҳамда наркотик воситалар рўйхати тасдиқланган. Шунингдек, ушбу қарор билан психотроп ва наркотик воситаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва муомалага киритиш тартиби белгиланган.

Эслатиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали қонунга хилоф равишда гиёҳванлик воситалари ёки психотроп моддалар олиб ўтилиши Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддаси тегишли қисмлари билан жиноий жавобгарликка тортишга асос бўлиб, жавобгарликка тортилган шахслар эса ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши назарда тутилган.

Усмонов Нодирбек

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси

Суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи

 

16.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг