Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитасида китоб ярмаркаси ташкил қилинди
304
Мамлакатимизда Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан китоб ҳамда китобхонлик масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги Қарори фикримизнинг яққол исботидир.

Давлат божхона қўмитаси Марказий аппарати томонидан “Ўқитувчи” китоб дўконлари тармоғи билан ҳамкорликда  Китоб ярмаркаси ташкил қилинди. Унда мамлакатимизнинг еткачи нашриётлари томонидан тайёрланган бежирим ва қизиқарли китоблар савдоси бўлиб ўтди.

Мазкур ярмаркада божхона ходимлари томонидан бадиий ва илмий асарлар кўплаб харид қилинди. Ярмаркада болажонлар учун олиб келинган ранг-баранг китобларнинг кўплиги божхоначилар учун айни муддао бўлди – иссиқ кунларда таътилда уйда ўтирган болажонлар учун китобдан бошқа яна қандай ажойиб совға бўлиши мумкин?!

Давлат божхона қўмитаси Ёшлар иттифоқи етакчилари кенгаши раиси Шерзод Йўлдошев ҳам  божхона тизимида хизмат ўтаётган ёшлар номидан ташкилотчиларга миннатдорчилик билдирар экан, бундай тадбирларни кўпайтириш тарафдори эканлигини айтиб ўтди. Зеро, китобхонлик бугун барча соҳа вакиллари учун сув ва ҳаводек зарурлигига алоҳида урғу берди.

16.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг