Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёз ўтмоқда соз!
91
Ёз фасли, айниқса, болажонларимиз учун ўзгача шодлик ва шукуҳ олиб келади, бу фаслда улар ота-оналари билан биргаликда сайрга чиқишади ва турли истироҳат боғларида бўлишади.
Ёз ўтмоқда соз!

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимларининг кўп қаватли хизмат турар жойида ҳам ажойиб бир манзарага гувоҳ бўлишингиз мумкин. Ходимлар ўз турар жойлари атрофини ободонлаштиришар экан, уларнинг фарзандлари болалар майдончаларида кўзларида қувонч билан ўйнашлари кишига завқ беради.

Халқимизда “Одам — гавҳар, қўли — гул” деган нақл бор. Таъкидлашимиз жоизки, мазкур хизмат турар жойи Термиз шаҳридаги энг кўркам обод кўп қаватли уйлардан, чунки ходимлар меҳнати ва эътибори бу ерни сўлим гўшага айлантирган десак, муболаға бўлмайди.

 

16.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг