Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёлик божхоначилар коррупцияга қарши курашда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорлик қилмоқда
841
Коррупция энг аввало, жамият тараққиётига тўсқинлик қиладиган, мамлакатдаги мавжуд қонунларга нисбатан ишончсизлик ҳамда уларни ҳурмат қилмаслик руҳини вужудга келтирадиган салбий иллат ҳисобланади. Шу сабабли бугунги кунда бу иллатга қарши кескин чоралар кўрилмоқда.
Қашқадарёлик божхоначилар коррупцияга қарши курашда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорлик қилмоқда

Қашқадарё вилояти божхона бошқармасида ўтказилган навбатдаги тадбир ҳам айнан коррупцияга қарши курашиш мавзусига бағишланди.

Тадбир “Коррупция - миллий хавфсизликка таҳдид” мавзуси остида ўтказилди ва унда вилоят божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Муратов иштирок этди.

Таъкидланганидек, ўтган давр давомида бошқарманинг Ўз хавфсизлиги гуруҳи томонидан коррупцияга қарши курашишда бир қанча амалий тадбирлар амалга оширилган.

Хусусан, гуруҳ ва Ёшлар иттифоқининг Қашқадарё вилоят божхона бошқармасидаги бошланғич ташкилоти етакчиси билан ҳамкорликда божхона органлари хизматига қабул қилинган ёш ходимлар онгига ўз билимига таяниб, коррупцияга йўл қўймасдан, кўзлаган мақсадга эришиш мумкинлигини сингдириш мақсадида, жойларга чиқилиб ёш ходимларнинг оилавий ва яшаш шароити, турмуш тарзини ўрганиш, уларнинг ота-оналари ҳамда маҳалла фаоллари билан профилактик учрашувлар ташкил қилинмоқда.

- Бугунги кунда мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида бир қанча қулайликлар жорий этилди, дейди бошқарма ўз хавфсизлиги гуруҳи МИБ катта тезкор вакили Қувончбек Ҳайдаров. Яратилган имконият ва қулайликлардан тадбиркорлар ўз вақтида ва самарали фойдаланишлари зарур. Шундан келиб чиқиб, ходимлар билан ўтказиладиган ҳар кунги йўриқномаларда бу борада тадбиркорларга амалий ёрдам беришлари, тушунтириш ва тарғибот ишларини амалга оширишлари ҳақида кўрсатмалар берилмоқда. 

Дарҳақиқат, амалга оширилаётган бу каби чора-тадбирлар жамиятимизни коррупция ва жиноятчилик каби жирканч иллатлардан йироқда бўлишини таъминлайди.

 

Азиза Хушвақтова,

Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати

 

30.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг