Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлар учун қулайлик яратилди
201
Жиззах вилояти божхона бошқармасининг “Жиззах” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости эндиликда ўз фаолиятини Жиззах шаҳар, “А” саноат зонаси, 10-уй манзилида жойлашган “Жиззахулгуржисавдо” масъулияти чекланган жамиятига қарашли маъмурий бинода давом эттиради.

“Ягона дарча” тамойили асосида хизмат кўрсатишга мўлжалланган ушбу бинода “Жиззах” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости билан бирга сертификация органлари, банк, суғурта ва темир йўл ходимларининг хизмат олиб боришлари учун барча шароитлар етарли.

Қисқача айтганда, энди ишбилармон тадбиркорлар ортиқча оворагарчиликлардан йироқ бўлишади. Сабаби, экпорт-импорт жараёнида хизмат кўрсатувчи барча тегишли ташкилотлар ушбу бинода жам бўлишган.

24.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг