Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши кураш – ҳар биримизнинг вазифамиз
185
Коррупцияга қарши кураш мавзуси ҳамиша долзарб ва доимий профилактика ишларини амалга оширишни талаб этадиган йўналишлардан биридир. Шу сабабдан ҳам Бухоро вилояти божхона бошқармасида мазкур мавзуга жиддий ёндашган ҳолда, мунтазам равишда ходимлар билан давра суҳбатлари, семинарлар ташкил этиб келинади.
Коррупцияга қарши кураш – ҳар биримизнинг вазифамиз

Куни кеча бўлиб ўтган тадбирда ҳам айнан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида маърузалар ташкиллаштирилди.

Унда Бухоро вилояти Адлия бошқармаси масъуллари коррупция иллатининг жамият тараққиётига нечоғлик салбий таъсир этиши ва унга қарши  кураш мақсадида  амалга оширилаётган тадбирлар ҳақида батафсил тушунтиришлар беришди.

Шунингдек йиғинда, вилоят божхона бошқармаси мутасаддилари ҳам сўзга чиқиб, шахсий таркиб ўртасида коррупцияга қарши кескин муносабатни шакллантириш борасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтишди.

Шу ўринда айтиш жоизки, вилоят божхона бошқармасида коррупцияга қарши кураш мавзусига қаратилган тадбирларнинг аксарияти ходимларининг оила аъзолари ва ота-оналари иштирокида бўлишига аҳамият қаратилади.  Чунки, фарзанд учун энг  яқин маслаҳатчи ҳисобланган ота-онанинг ҳалол  меҳнат қилиб яшаши унинг учун ибрат намунасидир.

Тадбир якунида божхона ходимларининг коррупцияга қарши кураш борасидаги мулоҳазалари тингланиб,  ўзаро фикр алмашиш мақсадида савол-жавоблар ташкиллаштирилди.

25.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг