Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фарғонада ўтказилган тадбирда коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди
798
Фарғона вилояти божхона бошқармаси томонидан шахсий таркиб ўртасида тамагирлик, порахўрлик, хизмат ва мансаб ваколати доирасидан четга чиқишлик каби салбий ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида уларнинг оила аъзолари ўртасида профилактика тарғибот ишларини олиб боришга қаратилган навбатдаги йиғилиш ўтказилди.

Тадбирни кириш сўзи билан, бошқарма бошлиғи И.Азимов очар экан, бугунги кунда божхона органларини нопок ходимлардан тозалаш, тизимда коррупция ва бошқа иллатларга қарши курашиш, ходимларни турли ҳуқуқбузарликлар содир этишдан сақлаш энг долзарб масалалардан бири бўлиб турганлиги хусусида атрофлича сўз юритди.

Божхона органларининг ўз хавфсизлиги гуруҳи катта тезкор вакили Р.Акбаров мунтазам равишда шахсий таркиб ўртасида содир этилиши мумкин бўлган салбий ҳатти-ҳаракатларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар ўтказиб келинаётганлигини айтиб, бу борада барча шахсий таркиб, биринчи навбатда таркибий тузилмалар раҳбарлари ҳам масъул эканлигини таъкидлади ва ходимлар ўртасида соғлом муҳитни шакллантириш, улар томонидан ножўя ҳаракатлар содир этилиши, тадбиркорлар ва фуқаролар билан хуфиёна тил бириктириш ҳолатларининг олдини олиш ва ўз навбатида тадбиркорларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олишга барча шахсий таркиб бирдек ҳаракат қилмоғи лозимлигини таъкидлади.

Шундан сўнг божхона ходимлари иштирокида коррупция ва бошқа салбий иллатларга боғлиқ ҳолда содир бўлган ҳолатларга бағишлаб “Бурчга хиёнат” рукни остида тайёрланган кўрсатув намойиш этилди.      

Намойиш этилган кўрсатув муҳокамаси давомида сўз олган бошқарма бошлиғи барча ота-оналарни ўзларига тегишли хулоса чиқариб олишга, танқидий фикрларни инобатга олган ҳолда ҳар бир ота-она фарзандлари келажагига, божхона тизимида хизмат қилаётган ўғли ёки турмуш ўртоғининг хатти-ҳаракатларига бефарқ бўлмаслиги, айрм салбий иллатлар пайдо бўлганда бундай ҳолатларни ўз вақтида олдини олиб, тўғри йўлга солишга ҳаракат қилиши, вилоятнинг узоқ туманларидан келиб, вилоят марказида ижара асосида яшаб келаётган ходимларнинг ота-оналари фарзандларини яшаш шароити, улар ким билан яшашлигини ва кимлар билан дўст бўлаётганликларини доимий назорат қилиб боришлари лозимлигини ҳамда ходимларнинг ушбу тизимда узоқ йиллар мобайнида тўғри ишлаб, обрў-эътибор билан нафақага чиқишларида ота-она ва турмуш ўртоқларининг муносиб ҳиссаси борлигини таъкидлаб ўтди.

Йиғилишда ота-оналар номидан У.Хунаров сўзга чиқиб, юқоридаги кўрсатувда келтирилган ҳолатлар ходимларнинг хизмат фаолияти давомида турли салбий иллатларни олдини олишда ижобий самара беришини, ҳозирги кунда божхона ходимлари учун яратилган шарт-шароитларни қадрига етиб, унга жавобан ҳар бир ходим ўзига юклатилган вазифаларга виждонан ёндошган ҳолда, билимли, ҳалол ва пок бўлишлари лозимлигини, фарзандларини хизматдаги ҳатти-харакатлари тўғрисида ҳабардор бўлиб туриш, улар томонидан ножўя ҳаракатлар содир этилишининг олдини олишда бошқарма раҳбарияти ва масъул ходимлар билан ҳамкорлик қилиш лозимлигини айтиб ўтди. 

 

Фарғона вилояти божхона бошқармаси

Ахборот  хизмати

31.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг