Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция – тараққиёт кушандаси
76
Маълумки коррупция хар қандай жамиятнинг сиёсий ва иқтисодий ривожланишига зарар етказади, давлатнинг конституциявий асосларини хамда жамиятнинг маънавий-ахлоқий асосларини емиради, фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликларини жиддий тарзда бузулишига олиб келади.
Коррупция – тараққиёт кушандаси

Коррупция уюшган жиноятчиликни, тероризмни ва инсоният хавфсизлигига қарши қаратилган бошқа таҳдидларнинг ўсишига ёрдам беради.  Коррупция-иллат, коррупция-таррақиёт кушандаси. Мазкур  иллатни олдини олишда, унга нисбатан ёш авлодда нафратни шакллантиришда профилактик суҳбат ва тарғиботлар ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шу мақсадда, божхона органлари томонидан профилактик учрашувлар доимий ташкил этилмоқда.

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Амузанг” темир йўл чегара божхона пости ходимлари Термиз саноат ва транспорт коллежида компьютер саводхонлиги курсида таълим олаётган ёшлар билан “давра суҳбати ўтказишди. Тадбирда, божхона ходимлари коррупция жинояти ва унинг оқибатлари тўғрисида тўхталиб ўтдилар. Шунингдек, 2017 йил                  4 январда қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мазмун моҳияти ҳақида ҳам ёшларга  маълумот берилди. Учрашув давомида, талаба ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.

26.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг