Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашиш – давр талаби
255
Ҳар бир миллатнинг келажагини хавф остига қолдириб, унинг маънавий илдизларини емирадиган иллатлардан бири бу шубҳасиз коррупциядир. У демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади.
Коррупцияга қарши курашиш – давр талаби

Коррупция ҳақида адабиётларда жуда кўплаб ва хилма-хил таърифлар келтирилган. Умумий маънода эса коррупция мансабдор шахслар томонидан унга берилган мансаб ваколатлари ва ҳуқуқлардан ўзларининг шахсий манфаатларини кўзлаб қонунчилик ва аҳлоқ қоидаларига зид равишда фойдаланишини англатади.

Навоий вилояти божхона бошқармасида бўлиб ўтган навбатдаги хизмат тайёргарлиги ўқув машғулотлари ҳам айнан шу масалаларга бағишланди. Учрашувда Навоий Давлат педагогика институти катта ўқитувчиси Ф.Файзиев сўзга чиқиб, коррупцияни вужудга келтирувчи омиллар ва уни бартараф этиш йўллари ҳақида фикр билдирди.

Ф.Файзиевга кўра қуйидаги факторлар коррупцияни юзага келтирувчи омиллар ҳисобланади:

– икки хил маънони англатувчи қонунлар - ушбу вазият ҳуқуқни қўлловчи мансабдор шахс томонидан қонунларни турлича қўллаш имконини яратади.

– аҳоли ҳуқуқий саводхонлигининг пастлиги – аҳоли томонидан қонунларни билмаслик ёки тушунмаслик давлат хизматчисига ўзи шундоғам унинг мажбурияти ҳисобланган вазифаларни маълум бир манфаат эвазига бажариш имконини беради.

Шунингдек, режали иқтисодиёт, мамлакат бошқарув органлари фаолиятининг шаффоф эмаслиги, халқнинг менталитети ҳам коррупция даражасига бевосита таъсир этувчи факторлар ҳисобланади.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, жаҳон тажрибасида коррупцияга қарши курашнинг қуйидаги усуллари эътироф этилади:

– ички назорат – бу усул корхона, ташкилотларнинг ўзида назоратни кучайтирувчи тузилмалар (ҳар хил ички инспекциялар ва ҳоказо) яратишни тақозо этади. Бу тузилманинг асосий вазифаси ходимларнинг ички тартиб қоидаларга риоя қилишини назорат қилишдир.

– ташқи назорат – бунда сўз эркинлигига эришган ҳолда оммавий ахборот воситаларига кенг ваколатлар бериш, шунингдек суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш тушунилади.

Коррупцияга қарши кураш йўналишидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни доимий ҳамда изчил равишда такомиллаштириб бориш.

Тадбир давомида коррупцияга қарши кураш ҳар бир шахснинг фуқаролик бурчи эканлиги, бу борада айниқса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг зиммасига алоҳида масъулият юкланиши, ҳар бир божхоначи ўз қасамёдига содиқ қолган ҳолда коррупцияга қарши муросасиз руҳда хизматни давом эттириши лозимлиги айтиб ўтилди.

27.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг